Ўзбекистон майгача халқаро йўналишларда йўловчи ташишни тўхтатди

Жамият

image
Божхонадан гапирамиз: Ўзбекистонда коронавирус озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига сабаб бўладими?  north_east

Божхонадан гапирамиз: Ўзбекистонда коронавирус озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига сабаб бўладими? 

Ўзбекистонда транспортнинг барча турларида жорий йилнинг май ойигача халқаро йўналишларда йўловчи ташиш тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қаубл қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатади. 

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 мартидан эътиборан Ўзбекистонда барча авиақатновлар ва транспорт орқали халқаро йўловчи ташиш тақиқланган эди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар 23 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакат бўйлаб 16 минг киши карантинга олинган


Мақола муаллифи

Теглар

йўловчи ташиш коронавирус

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг