Тошкент марказида А тоифадаги савдо маркази сотувлари бошланди

Бизнес

Тадбиркорлар диққатига! Тошкентнинг марказида каттагина бизнесга эга бўлишни ёки мавжуд бизнесингизни ривожлантиришни истайсизми? Унда айнан сиз учун яхши таклиф. Пойтахт маркази – Миробод туманида Centris Towers бизнес маркази ўз сотувларини бошлади. 

Centris Towers – бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий шароит, ҳам экологик тоза муҳитни тақдим этувчи жуда катта майдондаги бизнес марказидир. У бир неча блоклардан иборат. А блок 20 қаватли, Б блок 18, C блок эса 17 қаватли, Д, Э, Ф ва Г блоклари 12 қаватдан иборат бўлиши режалаштирилган. Локация жиҳатдан ҳам жуда қулай жойлашган ушбу архитектура мажмуаси эстетика ва функционалликни уйғунлаштиради. Пойтахтда қурилган бошқа бинолардан фарқли ўлароқ, ушбу марказни қуришда асосий эътибор яшил терасларга қаратилган. Бу нафақат иншоот атрофида тоза ҳаво бўлишини таъминлайди, балки ҳар бир қаватда ёқимли ва қулай муҳитни яратади. 

Ҳам харидорлар, ҳам тадбиркорлар учун қулай жиҳатлардан яна бири шуки, 107 минг 504 квадрат метр майдонни эгаллайдиган бино барча турдаги хизматларни бир жойга жамлайди. Жумладан, замонавий премиум фитнесс клуби, автосалон, автомобиль ювиш шохобчаси, гўзаллик марказлари ҳамда жаҳон брендларининг кенг ассортименти, аксессуар ва заргарлик буюмларига эга бутиклар ва дўконлар харидорларни ўзига жалб қилади. Шунингдек, мажмуанинг 33 минг 770 м² майдони алоҳида офислар учун ажратилади. У ердаги йиғилиш хоналари ҳамкорлик учрашувлари учун идеал муҳитни таклиф этади.

Centris Towers турли бизнесларни қамраб олиш билан бирга сифатли хизмат кўрсатишни ҳам таъминлайди. 24/7 фаолият юритувчи автотураргоҳ шулар жумласидандир. Машиналарнинг хавфсизлигини таъминлаш учун нақ 728 та тўхташ жойларига эга 4 қаватли бино ажратилади. Шунингдек, бу ерда машиналардан ташқари мотоцикллар ва велосипедлар учун махсус жойлар, электр транспорт воситалари учун қувватлаш станциялари мавжуд.

Centris Towers қурилиши ҳам Тошкентда, аллақачон, ўз лойиҳалари билан ишонч қозонган Koc Group холдинги томонидан амалга оширилмоқда. Шу вақтга қадар холдинг Ўзбекистонда “Hilton Tashkent City”, “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи, Президент мактаби ва бошқа бир қатор бинолар қурилишида иштирок этган. 

Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, савдо маркази Тошкентнинг қоқ марказида, Амир Темур ҳайкалидан бир неча дақиқа нарида жойлашган. Бу нафақат маҳаллий харидорларни, балки пойтахт меҳмонларини ҳам мажмуага жалб қилиш имконини беради. 

Шошилинг! Centris Towers тадбиркорларни манфаатли таклиф билан сотув офисида кутади.

☎️Телефон: +998(55)-515-44-44

Сайт: centristowers.uz

instagram: centris.towers

telegram: centristowers

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг