Ўзбекистонлик 1210 киши фуқароликдан чиқарилиши кутилмоқда (рўйхат)
Жамият
−
20 Ноябрь 2019
14148Ўзбекистоннинг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси фуқаролигини йўқотиш арафасида турган ўзбекистонликлар рўйхатини чоп этди.
“105-рўйхат” деб номланган жадвалда 1210 нафар кишининг исми шарифи киритилган. Ушбу шахсларга нисбатан фуқаролигини йўқотиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, дейилган расмий хабарда.
Хабарда айтилишига кўра юқоридаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетганидан сўнг бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида консуллик рўйхатидан ўтмаган. Шу боис улар фуқароликдан маҳрум бўлишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон фуқаролиги ҳақида"ги қонунга кўра, фуқароликини йўқотиш учун бешта асос бўлиши мумкин:
• Ўзбекистон фуқароси ўзга давлат хизматига кирса;
• доимий чет давлатда яшаётган шахс, уч йил мобайнида, асоссиз консуллик ҳисобида турмаса;
• Ўзбекистон фуқаролиги ёлғон маълумотлар ёки ҳужжатлар бериш натижасида олинган бўлса;
• фуқаро ўзга мамлакат фойдасига ишлаб ўз мамлакатига катта зиён еткизса;
• ўзга мамлакат фуқаролигини қабул қилса.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу манзилда танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь