Андижондаги портлаш ҳақида қўшимча маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлагани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти мазкур портлаш юзасидан қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, 4 декабрь куни соат тахминан 14:05 да Андижон шаҳар 2-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи 30-ёшли фуқаро Д.С.нинг хонадонида ўрнатилган газ тортгич мосламасида уйда ҳеч ким йўқлиги ва назоратсиз қолиши оқибатида кўп миқдорда газ тўпланиб чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин сабаб мазкур кўп қаватли уйда жойлашган 8 та хонадон зарар кўрган ҳамда 11 нафар фуқаролар термодеструктив маҳсулотларидан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Жабр кўрганлар орасида 3 нафар вояга етмаганлар бор. Жабрланганлар орасида қурбонлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон портлаш

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг