...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўрт нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб вафот этди


13:28, 11.01.2018 Жамият
 2 656

Яна бир киши заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган ва унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Россиянинг Рязан вилоятидаги Шереметьево қишлоғида тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади аниқланди, деб хабар бермоқда Тергов қўмитаси вилоят бўлимининг Матбуот хизмати.

Хабарда, “Дастлабки маълумотларга кўра, эркаклар ис газидан заҳарланиб вафот этган”, дейилмоқда.

Яна бир киши заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган ва унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Терговгача суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Ҳодиса жойида терговчилар ишламоқда, бўлиб ўтган воқеалардаги ҳолатлар ва ўлимга олиб келган сабаблар ўрганилмоқда. Жиноят иши очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Рязан Ис гази Фуқаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар