...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўққиз миллион ҳайдовчи ҳукуматдан норози


17:52, 20.07.2018 Олам
 5 842

Улар дизель ёқилғиси ва федераль йўллар учун тўловни пасайтиришни талаб қиляптилар.

Бугун, 20 июль куни Ҳиндистонда тўққиз миллиондан ортиқ юк машинаси ҳайдовчилари муддатсиз иш ташлаш эълон қилдилар. Улар дизель ёқилғиси ва федераль йўллар учун тўловни пасайтиришни талаб қиляптилар.
 
“Кеча биз Транспорт вазири Нитин Гадкари билан билан учрашдик, бироқ бирор-бир қарорга кела олмадик. Шундан сўнг, Молия вазири Пиюш Гоял билан учрашдик”, деган юк машиналари ҳайдовчилари касаба уюшмаси етакчиси Малкит Сингх.
 
Маълум бўлишича, Молия вазирлиги касаба уюшмасининг талабини тез фурсатда  бажара олмаслигини, аммо ҳукумат ҳар бир муаммони ўрганиб чиқишини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон иш ташлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!