Эронда карантин кучайтирилмоқда

Олам

image

Эронда эртага, 5 июлдан бошлаб ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланмоқда. Ушбу тартиб очиқ майдонлар ва жамоат жойларида амал қилиб, икки ҳафта давом этади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ҳасан Руҳоний Коронавирус билан кураш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида маълум қилган. 

Қайд этилишича, барча муассасалар, айниқса, давлат ташкилотлари ходимлар тиббий қоидаларга риоя қилиб, ниқоб таққан ҳолда фуқароларга хизмат кўрсатади. Давлат раҳбари бу ҳақда гапираркан, ниқобсиз кишилардан тартибга риоя қилишлари сўралишини айтди. 

Агар муассасалар ходимлари ишга ниқобсиз келсалар, шу куни ишга келмаган деб ҳисобланадилар. Руҳонийнинг таъкидлашича, идоралардан, банклардан ва жамоат транспортидан фақат тиббий қоидаларга риоя қилиш ва ниқоб тақиш орқали фойдаланиш мумкин. 

Президент ниқоб тақиш маданиятини халқ орасида оммалаштириш кераклигини айтди. 

COVID-19 га қарши кураш билан боғлиқ карантин чекловлари вилоятлардаги Коронавирус марказлари томонидан қабул қилиниши ва ижрога йўналтирилишини таъкидлаган Руҳоний, агар керак бўлса, маҳаллий расмийлар хавфсизлик кучларидан ҳам ёрдам олиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, чекловларнинг ҳеч бири доимий эмас ва улар минтақалардаги ўсиш суръатларига кўра ўзгариши мумкин. 

Маълумот ўрнида, Эрон дунё миқёсида коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар рўйхатида иккинчи ўнликнинг 1-поғонасида бормоқда. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 235 429 та ҳолат қайд этилган. Беморларнинг 196 446 нафари ёки 83,4 фоизи соғайган. Жами беморларнинг 11 260 нафари ёки 4,7 фоизи вафот этган. Айни вақтда Эронда 27 723 беморнинг даволаниши давом этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Эронда

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг