“Толибон” аёлларга очиқ ҳаводаги ресторанларга киришни тақиқлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” Ҳирот вилоятида оилалар ва аёлларга боғлари ёки яшил майдонлари бўлган ресторанларга киришни тақиқлади. Бу ҳақда “Associated Press” “Толибон” расмийсига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, тақиқ диний уламолар ва жамоатчилик вакилларининг бундай жойларда жинслар аралашиб кетгани ҳақидаги шикоятларидан сўнг жорий этилган. Очиқ ҳавода овқатланишни тақиқлаш фақат Ҳиротдаги эркаклар учун очиқ бўлган муассасаларга тегишли.

Ҳиротдаги Ёмонлик ва фазилат департаменти директори ўринбосари Баз Муҳаммад Назир ОАВда барча ресторанлар оилалар ва аёллар учун ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, уларни ташвиқот эканини айтган.

“Бу фақат яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга тегишли, масалан, эркаклар ва аёллар учрашадиган парк. Олимлар ва оддий одамларнинг такрорий шикоятларидан сўнг биз чекловлар қўйдик ва бу ресторанларни ёпдик", дейди Муҳаммад Назир.

Шунингдек, Назир вилоятда хорижий фильмлар, телекўрсатувлар ва мусиқаларнинг DVD-дисклари сотилишини тақиқлангани ҳақидаги хабарларни рад этиб, бизнес эгаларига исломий қадриятларга зид бўлган материалларни сотмаслик тавсия қилинганини айтган.

Бундан ташқари, у маҳаллий ОАВнинг Ҳиротдаги интернет-кафе ёпилгани ҳақидаги хабарлари ёлғонлигини, бироқ номақбул контент туфайли ўйин автоматлари энди болалар учун тақиқланганини маълум қилган.

"Талабалар ўқийдиган ва ўқиш учун фойдаланадиган интернет-кафелар жуда муҳим ва биз уларга рухсат бердик", дейди Назир.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон тақиқ ресторан аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made