... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ток шарбати — минг бир дардга даво


10:12, 30.03.2017 Саломатлик
 4 864

Қалинлиги 0,5 сантимертли ток шохидан ўртача 3 литргача шарбат йиғиш мумкин.

Ўзбек хонадонларининг аксариятида узум – ток ўстирилади. Баҳор ойларида улар бир текис қилиниб, янги чиққан шохлари ток сўри устига маҳкамлаб боғлаб чиқилади.
 
Одатда токдаги ортиқча шохлар барг чиқарганидан кейин қирқиб ташланади. Агар уларни барг чиқармасидан аввал кесилса, токнинг шарбати оқиб кетади ва ҳосил бериши қийин кечади ёки узум қуруқ, ширасиз бўлади.
 
Бироқ ток шарбати кўплаб касалликларга даво бўлгани боис уни барг чиқармасидан аввал кесиб, шарбати йиғиб олинади.
 
Бугун сизга ток шарбатининг фойдали томонлари, қандай дардларга даво бўлиши ҳақидаги маълумотни тақдим этамиз.
 
Ток шарбати қандай йиғилади?
 
Одатда ток шарбати апрель ойининг бошида йиғилади. Айнан шу вақтда, халқ тили билан айтганда, “ток шохлари бўйлаб сув юра бошлайди”.
 
Токни узунасига кесиб, учли қисми остига шиша банка қўйилади ва шу тарзда ундан оққан сув йиғилади. Қалинлиги 0,5 сантимертли ток шохидан ўртача 3 литргача шарбат йиғиш мумкин.
 
Аҳамиятли томони шундаки, шу зайлда 1 кунда токнинг икки жойидангина кесиш мумкин. Чунки “томири”даги сув жуда тез “юради”. Йиғиб олинган шарбат, албатта, музлаткичда сақланиши керак.
 
Ток шарбати ёрдамида қадимда кўплаб касалликлар даволанган. Унинг таркибида олма, узум, лимон, фосфор, кремний, салицил кислоталари бор. Бундан ташқари, фруктоза, глюкоза, йод, бром, фтор кабиларга бой.
 
Қадимда халқ табобатида ток шарбатидан подагра, буйрак етишмовчилиги ва буйрак билан боғлиқ бошқа касалликларда, юрак билан боғлиқ муаммолари бўлган беморларга тавсия қилинган.
 
Янги йиғилган ток шарбати ёрдамида инсон организмининг умумий ҳолатини яхшилаш, тетиклаштириш мумкин.
 
Ошқозонни даволаймиз
 
Токнинг янги йиғилган шарбати ошқозон ишини осонлаштиради, овқатдан заҳарланишда ҳам ёрдам беради.
 
Буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни йўқотишга ёрдам беради
 
Унинг ёрдамида ўт пуфаги ва буйракдаги тошни майдалаш мумкин. Бунинг учун 1 кунда 3 марта овқатдан аввал ё кейин 0,5 стакан шарбат ичиш тавсия этилади. Орадан бир неча кун ўтиб, тошлар йўқола бошлайди. Бу жараённи ўртача 7 кун давом эттирасиз.
 
Агар сийдик лойқаланса ва тошлар эриётганини сезсангиз, муолажани 22 кун давом эттирасиз.
 
Тиришишни даволайди
 
Агар сизда ёки фарзандингизда тиришиш аломатлари кузатилса ёки ушбу касаллик мавжуд бўлса, у ҳолда янги йиғилган ток шарбатидан 100 мл ичасиз. Муолажа 3 литр шарбатни бир неча кун ичида ичиб тугатмагунингизча давом этади.
 
Бавосилда ҳам қўл келади
 
Ток барг чиқараётган вақтда йиғилган шарбат бавосил касаллигини даволашда катта ёрдам берар экан. Даво муолажаси 1 ой давом этади. Шунда, сиз ҳар куни 3 марта овқатланишдан аввал энг камида 1 ош қошиқ ток шарбатини ичишингиз лозим бўлади.
 
Кўз касалликларида фойдали
 
Ток шарбатида турли биологик моддалар бўлиб, кўз соққасининг иш фаолиятини яхшилайди. Кўз нурини равшанлаштиради. Бунинг учун янги йиғилган шарбатдан ҳар бир кўзга 3 томчидан томизилади.
 
Агар кўзингиз шамоллаб, ёшланаётган бўлса ҳам, айни муолажа наф беради.
 
Ток шарбати, шунингдек, катаракта, кўз нурининг кескин хиралашишида ҳам асқотади. Бунинг учун кўзларга 2 томчидан шарбат томизиб, кўзнинг устки қисми енгил уқаланади. Мазкур муожала 10 кун давомида, ҳар 2 соатда амалга оширилса, яхши натижа беради. Мутахассислар бу вақтда гўштли маҳсулотларни истеъмол қилмай туришни тавсия этишади.
 
Косметологияда қўлланилиши
 
Теридаги доғлар, шамоллаш, экзема, сепкилларни йўқотишда ҳам ток шарбати қўл келади.
 
Агар сочларингиз мўртлашиб, илдизлари зарарланган бўлса, бош терисига ток шарбатини суртиш лозим. Соч тўкилиши, калликда ҳам ток шарбати фойда беради.
 
Доимий равишда фенда қуритилиб, “жонсиз” бўлиб қолган сочларга ток шарбати ва зайтун ёғидан тайёрланган аралашма ёрдам беради. Бунда аралашмани бутун соч узунлиги бўйлаб суртиш тавсия этилади.
 
Ток шарбати ва зайтун ёғи аралашмасини тайёрлаш учун сизга 4 стакан шарбат ва шунча зайтун ёғи керак бўлади. Бундай аралашмани узоқ сақлаш имконсиз, кам муддатга бўлса-да, у музлаткичда туриши керак.
 
Эслатма!
 
Агар сизда узумга аллергия бўлса, сизга ток шарбатидан ҳеч бир усулда фойдаланиш тавсия этилмайди. Шунингдек, ёш болаларга, ҳомиладор, эмизикли аёлларга ҳам ундан фойдаланиш маслаҳат берилмайди. Ток шарбати асосида аралашма тайёрлашда уни аниқ бир меъёрда ишлатишни унутманг. 
Умида Якубова

Теглар:Шарбат Узум Ток 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!