Аҳоли даромади 22 фоизга ортди – Бош вазир

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ аҳоли даромадлари 22 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов айни вақтда бўлиб ўтаёган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши йиғилишида маълум қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

Бош вазир 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламент палаталарига йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этган. 

“Кўрилган чоралар натижасида қўшилган қиймат солиғини тўловчилар 8 фоизга ошиб, 2019 йилда уларнинг сони 82 мингтага етган. Давлат бюджети ва давлат мақсадли харажатлари 142 трлн сўмни ташкил этиб, бунда иш ҳақи, стипендия, ижтимоий нафақалар ва уларга тенглаштирилган биринчи даражали тўловларга 45 трлн 600 млрд сўм йўналтирилди. 2019 йилда ижтимоий соҳаларга давлат бюджетидан 55 трлн 300 млрд сўм маблағ ажратилиб, бу жами бюджет харажатларининг 39 фоизини ташкил этди.  Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида инвестиция дастури доирасида давлат бюджетидан 19 трлн сўм маблағ йўналтирилди”, дейди Бош вазир Абдулла Арипов. 

Ҳукумат раиси сўзида давом этаркан, аҳолининг турмуш даражаси ошишида даромад солиғи ва ижтимоий тўловларнинг пасайтирилганига алоҳида урғу берди. 

“Давлат буюртмаси бўйича 372 мингта янги иш ўрни яратилди. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий тўловлар ставкаси камайтирилгани, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиниши ҳисобига аҳоли даромади 22 фоизга ортди. Аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида қишлоқ жойларида 15 мингта ва шаҳарларда 17500 та хонадонлардан иборат 403 та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди”, дейди Бош вазир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Бош вазир

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг