... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди


13:57, 23.05.2018 Жамият
 1 686

Ҳозирда Рамазон Ҳамро Раҳимзода ва Пўлат Бобожонов ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 23 май куни Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, айни дамда ташриф доирасида “Hayatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов ва Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан расмий учрашув бўлиб ўтмоқда.
 
Учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тожикистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар