... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон делегацияси Тошкентда нималарни муҳокама қилади?


10:51, 05.02.2018 Жамият
 1 739

Делегацияга Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим раҳбарлик қилиши кўзда тутилган.

Бугун, 5 февраль куни расмий ташриф билан Тожикистон делегацияси Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот  хизмати хабар бермоқда.
 
Делегацияга Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим раҳбарлик қилиши кўзда тутилган.
 
Ташриф доирасида Тожикистон делегацияси вакиллари Ўзбекистон ҳукумати, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиши белгиланган.
 
Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар