Прокуратура ходими бир қизнинг ҳаётини сақлаб қолди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 апрель куни Сирдарё вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган “Дўстлик” каналида чўкаётган мактаб ўқувчиси қутқариб қолинди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Дўстлик” канали бўйлаб ҳаракатланаётган Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А. Убатов дарёда оқиб келаётган қизга кўзи тушади. Дарҳол сувга тушиб, қирғоқ бўйидаги одамлар ёрдамида қизни қутқариб қолади.

Қутқарилган шахс Гулистон шаҳар “Улуғ йўл” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2002 йилда туғилган М.Ш. эканлиги аниқланган. У шаҳардаги 4-ўрта умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси бўлган. Ҳозирда шифохонага ётқизилган жабрланувчининг аҳволи қониқарли эканлиги маълум қилинди.

Маълум бўлишича, қиз канал четига ўрнатилган зинадан пастга тушган ва бехосдан сувга йиқилиб, оқиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтсиз ҳодиса

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг