Россияда коронавирус юқтирганлар 200 мингдан ошди

Олам

image

Россияда сўнгги суткада коронавирус билан боғлиқ 11 012 та янги ҳолат қайд этилди ва жами коронавирус юқтирганлар 209 688 нафарга етди. Бу ҳақда тезкор штаб маълум қилди.

Россияда кетма-кет саккизинчи кун коронавирус билан боғлиқ аниқланган янги ҳолатлар 10 мингдан ошяпти. Коронавирус энг кўп аниқланган 7 майда беморлар сони 11,2 мингга кўпайганди.

Янги беморларнинг ярмидан кўпи (5551) Москвада аниқланган ва ҳозирда пойтахтда жами коронавирус юқтирганлар 109,7 мингга етган.

Сўнгги суткада коронавирусдан 88 киши ҳалок бўлган. Россияда жами коронавирус қурбонлари 1915 нафарга етди.

Бугунгача 34 306 нафар бемор соғайган. Бир суткада 2390 киши инфекциядан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг