Тоғалар жиянини калтаклаб ўлдириб қўйди

Жамият

image

Ўйиндан ўқ чиқди деганлари шу бўлса керак. Самарқандда тоғалар вояга етмаган жиянини тарбиялаш мақсадида калтаклаб, охир-оқибат унинг ўлимига сабабчи бўлдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 29 март куни содир бўлган. Гап шундаки, Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Кўмир қишлоғида яшовчи опаси Д.Х.нинг уйига келган.

У ерда ака-укалар вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказганлар. Оқибатда боланинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни бошқа хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйганлар.

Натижада Б.А. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ака-укалар ушланганлар.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Самарқанд

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг