Тоҳир Малик Кўкча қабристонига дафн этилади
Жамият 16 Май 16:05 2641
image

Хабарингиз бор, бугун, 16 май куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 72 ёшида вафот этди. 

Оғир операцияни бошдан кечириб, ўзига келмаган ёзувчи шифохонадан оламдан ўтди. Унинг тобути бугун аср намози олдидан Тошкентнинг Тинчлик даҳасидаги хонадонидан кўтарилади. Марҳум Тошкентдаги Кўкча қабристонига дафн этилади. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари ва ёзувчининг минглаб муштарийлари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 2.8
Теглар