Қамчиқда даҳшатли ЙТҲ: икки киши вафот этди
Жамият
−
09 Июль 2020
19313Қамчиқ довонида рўй берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Кеча, 8 июль куни соат 07:30 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлининг 223-километрида 28 ёшли Ж.Ж. бошқарувида бўлган цемент юкланган ISUZU русумли автомашинасини “Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотади ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади. Оқибатда автомобиль жарликка ағдарилиб кетади. Натижада автомашина ҳайдовчиси Ж Ж. ва йўловчиси 23 ёшли Ч.Ж.тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь