ТИВ Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг Тюмен шаҳрида гўёки фожиали ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанга жўнатиш учун маблағ йиғишда (ҳисоб рақами кўрсатилган) ёрдам бериш сўралган видеомурожаати тарқалди.

Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасининг Россия ИИВнинг Тюмен вилоятидаги Бошқармасидан олган ахборотга кўра, 2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб олинган тезкор маълумотларда Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани/ҳалок бўлгани тўғрисида ахборот йўқ. 

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти,  Свердловск вилояти,  Тюмен вилояти,  Челябинск вилояти,  Ханти-Мансийск автоном округи - Югра,  Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади:  +7-343-272-31-66,  +7-343-272-31-33,  +7-965-519-42-22 (WhatsApp ва Telegram). 

Шунингдек, агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз чет элда ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. 

Маълумот учун: 

Россия Федерациясидаги манзил:  Москва шаҳри,  1-Казачий тор кўчаси,  11/2.  Мурожаат учун телефон рақами:  +7-903-507-76-67. 

Ўзбекистон Республикасида манзил:  Тошкент шаҳри,  Қамарнисо кўчаси,  1-уй.  Мурожаат учун телефон рақами:  +998-71-202-33-55 (ички рақам:  16,  17).  Телеграм канали:  @migration_uz.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Россия

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг