Hyatt Regency Tashkent пенсия олувчиларнинг пулига қурилганмиди? - Муносабат

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Пенсия пулига қурилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади” сарлавҳали мақола пайдо бўлган эди. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди. 

“Мақолада “Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси пенсия олувчиларнинг пулига бунёд этилган”, мазмунидаги маълумотлар берилиб, бу эса ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумотлар тарқалишига ва аҳолининг саволларига сабаб бўлмоқда.

Шу ўринда, аввало, Пенсия жамғармасига юклатилган асосий вазифаларга тўхталиб ўтиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2009 йилдаги ПФ-4161-сон “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Пенсия жамғармаси:

- фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил қилади, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлайди;

- пенсиялар ҳамда бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштиради ва тўланишини ташкил қилиб, улар бўйича ҳисоб ва  ҳисоботни юритади;

- пенсиялар тайинланиши ва қайта ҳисоблаб чиқилишини тизимли асосда доимий таҳлил қилиб, мониторингини олиб бориш, пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъиян мақсадли фойдаланилишини таъминлайди.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, Пенсия жамғармаси маблағлари ҳеч бир кўринишдаги лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланмайди. Хусусан, мақоладаги “Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси пенсия олувчиларнинг пулига бунёд этилган”лиги кўрсатилган маълумот нотўғри келтирилган ҳамда ушбу лойиҳага Пенсия жамғармаси томонидан ҳеч қандай маблағ ажратилмаган. Жамғарма маблағларидан фақат пенсиялар тўловини молиялаштириш учун фойдаланилади.

“Амалдаги қонунчилик талабларига биноан, жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари мавжуд бўлган ҳолда қисқа муддатли тижорат банкларидаги депозитларга ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштирилади”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Hyatt Regency Tashkent

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг