Қайси давлат ўқитувчилар учун энг кўп маош тўлайди? Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Олам

image

Ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрнини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Келажак авлодни тарбиялаш борасида энг катта ҳисса улар томонидан амалга оширилади.

Шу сабабдан, Ўқитувчиларнинг ойлик маошига бўлган эътибор ҳамма вақт долзарб масала бўлиб қолади. Бугунги кунда улар олаётган маош қайси давлатларда юқори? Бу савол ҳаммани қизиқтириши табиий.

Бу борада ЎзА нашри энг кўп маош оладиган ўқитувчиларнинг дунё мамлакатлари бўйича рейтингини эълон қилди.

Йиллик ҳисобида:

1. Люксембург — 79,129.67 доллар. 

2. Швейцария — 69,704.74 доллар

3. Германия — 61,418.47 доллар

4. Норвегия — 47,313.23 доллар

5. Дания — 46,784.11 доллар

6. АҚШ — 43,556.76 доллар

7. Мексика — 42,816.51 доллар

8. Испания — 41,886.99 доллар

9. Австралия — 40,762.47 доллар

10. Нидерландия — 39,098.02 доллар

Таққослаш учун: Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлик маоши 2018 йил 1 сентябрдан 1 млн 749 500 сўм (222,5 доллар, йилига 2670 доллар)ни ташкил қилади. Ўзбекистон бу борада дунёда нечанчи ўринда эканлиги қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўқитувчи

Баҳолаганлар

703

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг