... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Time журнали “2017 – йил одами” танлови якунларини эълон қилди


19:43, 06.12.2017 Бу қизиқ
 1 444

Time журнали таҳририяти ҳар йили ўтказиб келадиган “Йил одами” танлови якунларини эълон қилди.

Кеча, Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Time журнали ўқувчилари томонидан “2017 – йил одами” деб эътироф этилди, таҳририят эса, ўз қарорини 6 декабрда эълон қилади, деб хабар берган эдик.
 
Бугун Time журнали таҳририяти ҳам “2017 – йил одами” бўйича ўз танловини эълон қилди. Таҳририят “Сукунатни бузганлар” ҳаракатини йил одами, деб эълон қилди. Бу гуруҳга актриса Эшли Жадд, қўшиқчи Тейлор Свифт ҳамда Uber компаниясининг собиқ инженери Сюзан Фаулерлар киритилди.
 
Бу рўйхатда келтирилганлар шоу-бизнес оламида ўзларига қилинган жинсий шилқимликлар тўғрисида ҳикояларини баён қилиб, интернет тармоғида #MeToo хэштеги остида жойлаштирган эдилар. Нашр томонидан қилинган танловда АҚШ президенти иккинчи ўринга, ХХР етакчиси Си Цзинпин эса учинчи ўринга муносиб кўрилди. 
Обил Сафаров

Теглар:Йил одами Трамп Си Цзинпин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси бренд колбаса маҳсулотларини истеъмол қиласиз?

Барча сўровлар