Тим Цзю Мадримов билан жанг қилмоқчи

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBC) камарининг собиқ эгаси австралиялик Тим Цзю ўрта вазнда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпиони ўзбекистонлик Исроил Мадримов билан жанг қилиш ниятида. Бу ҳақда Цзюнинг промоутери Жорж Роуз маълум қилди.

“Биз Мадримов билан Австралияда жанг ўтказишни истаймиз. У WBA чемпионлигини қўлга киритгач, биз Европада ҳам жанг қилишимиз мумкин эди, аммо ҳозирда олдимиздаги асосий вазифа – Фундора билан реванш жанги. Агар бошқа имкониятлар юзага келса, уларни ҳам кўриб чиқамиз”, дейди Роуз.

Қайд этиш жоиз, 31 март куни Лас-Вегасдаги “T-Mobile” аренасида америкалик Себастьян Фундора Тим Цзюни мағлуб этиб, ўрта вазн тоифасида WBO ва WBC йўналишлари бўйича камар соҳибига айланди. 29 ёшли Цзю 2023 йил октябрь ойида Брайан Мендозани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, камарлар эгасига айланганди. Унинг ҳисобида 24 ғалаба (17 та нокаут) ва 1 та мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов Тим Цзю

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made