Прокуратура Андижонда ўзини ёқиб юборган фуқаро иши бўйича маълумот берди

Жамият

image

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижонда фуқаро уйини мусодара қилишга келган МИБ ходими олдида ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди

Унга кўра, Мажбурий ижро бюроси Андижон тумани бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Андижон тумани, “Бешбўйноқ” МФЙ, Бодомзор кўчаси, 140-уйда яшовчи жавобгарлар Х.Гайибназаров ва унинг оила аъзоларини уйдан кўчириш ҳамда ундирувчи М.Байхановани ушбу уйга киритиш тўғрисида ижро иши қўзғатилган.

Ижро ишини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 21 январь куни ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга кеч соат 18:00 ларда борилиб, ундирувчи ва қарздор ўзаро келиштирилиб, қарздорларга 24 январга қадар кўчиб кетишлари учун муддат берилган.

Ундирувчи М.Байханова кетганидан сўнг қарздор МИБ ходимларини чақириб, 24 январьга қадар кўчириш ишларини тўхтатиб туришни сўраган вақтида қарздор Х.Гайибназаров кўчада тахминан 8-10 метр узоқлиқда жаҳл устида бир қўлидаги елим идишдаги суюқликни устидан сепиб, ўзига ўт қўйиб юборган.

МИБ ходимлари ўзини ёққан Х.Гайибназаровдаги оловни ўчиришга кўмаклашиб, Х.Гайибназаров Labo русумли автомашинада, унинг оила аъзолари эса давлат ижрочиси И.М.нинг автомашинасида Андижон тумани тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига олиб борилган.

Фуқаро М.Байханова томонидан юқорида қайд этилган хонадон Андижон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2016 йилнинг 4 майида қайд этилган олди-сотди шартномасига асосан сотиб олганлиги сабабли уй-жойдан кўчириш ҳақида судга даъво аризаси киритган. Суднинг қарорига асосан қарздор Х.Гайибназаровларни уйдан кўчириш белгиланганлиги сабабли ундирувчи М.Байханованинг аризасига кўра, ушбу ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро ҳаракатлари ушбу уйни давлат фойдасига олиш мақсадида амалга оширилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 25 январида Андижон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон МИБ

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг