Коронавирусга қарши курашган ўзбекистонлик шифокорларга кўкрак нишони берилди

Жамият

image

Коронавирус инфекцияси туфайли хорижий давлатларда кузатилаётган бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда ушбу касаллик ўчоғига бориб, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ўзбекистонликларни олиб келган фидойи тиббиёт ходимлари ССВ раҳбари Алишер Шодмонов томонидан тақдирланди.

Маросим бугун, 6 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтди. Унда ўз меҳнати билан тиббиёт тизимида алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўз касбини улуғлаб келаётган  бир гуруҳ хотин-қизлар иштирок этди. 

Карантинда бўлган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш, шунингдек, коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда, тезкор профилактик чора-тадбирлар кўришда алоҳида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ шифокор аёлларга “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистонда илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг 72 фоизини хотин-қизлар ташкил  этади. Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида ишлаётган мутахассисларнинг 75 фоизи хотин-қизлардан иборат. Мамлакатда тиббиёт соҳасида фаолият  юритаётган аёллар Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, академиклар, фан докторлари ва номзодлари, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва туман ҳокимлари ҳам  бор.


Мақола муаллифи

Теглар

тиббиёт коронавирус

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг