Ҳарбийларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар берилади
Жамият
−
15 Январь 2020
18723Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қуйидаги ҳолларда:
- контракт бўйича ҳарбий хизматчи ёки унинг оила аъзолари даволанишни давом эттириш учун бир даволаш-профилактика (ҳарбий-тиббий) муассасасидан бошқасига ўтказилишга муҳтож бўлса;
- ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлиб ҳарбий хизматдан бўшатилган собиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва генераллар ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (ярадорлик, жароҳат), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар стационар даволанишга ёки санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларида даволанишга муҳтож бўлса;
- унинг даволаниш манзилига бориш ва қайтишда (йилига бир марта) темир йўл, ҳаво, сув ва автомобиль (таксидан ташқари) транспортидан фойдаланиш зарурати туғилса,
- катта офицерлар ва генераллар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда уларнинг оила аъзоларига ҳам транспортдан фойдаланиши учун ҲТК уларнинг кўчиришга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
Шунингдек, ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлиб ҳарбий хизматдан бўшатилган собиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва генераллар ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (яродорлик, жароҳат), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий хизматда бўлишининг умумий давомийлиги 25 йил ва ундан ортиқ бўлган катта офицер ва генералларнинг оила аъзолари даволаниш учун давлат соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларига (шу жумладан идоравий, ҳарбий-тиббий ёки санаторий-курорт муассасаларига) бораётганда хулоса берилади. Бундан ташқари, соғлиғи туфайли таътил берилган ёки ҳарбий хизматдан резервга бўшатилгандан (истеъфога чиқарилгандан) сўнг яшаш манзилига бораётганда ҳарбий хизматчилар кузатиб борувчига муҳтож бўлса, ҲТК кузатиб борувчиларга муҳтожлик тўғрисида, уларнинг сонини кўрсатган ҳолда, хулоса чиқаради.
LiveБарчаси