“Ўзбекистон темир йўллари” республика бўйлаб йўловчи ташишни тўхтатди

Жамият

image

Ҳукумат махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу тартиб компаниянинг йўловчи ташиш фаолиятига татбиқ этилиб, режадаги рейслар бекор қилинган.

“Харид қилинган чипталар темир йўл кассаларида қайтариб олинади ҳамда чипта пуллари ҳеч қандай фоиз ушланмасдан, ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддат ичида қайтариб берилиши кафолатланади. Электрон чипталарни эса e-ticket.railway.uz сайтидаги "шахсий кабинет" орқали қайтарилади”, дейилади компания расмий ахборотида.

Таъкидланишича, темир йўл қатновлари Тошкент шаҳридан бошланиши ҳисобига бошқа ҳудудлари орасидаги қатновни ҳам амалга ошириш имконият йўқ.

Йўловчи поездларнинг ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон берилади.

Маълумот учун, ушбу тартиб компаниянинг темир йўл орқали юк ташиш фаолиятига таъсир қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг