Тошкентда Буюк Британия университетларидан бири очилади
Жамият
−
08 Май 2020
5958Тошкент шаҳрида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Британия менежмент университети ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 8 май куни қабул қилинган “Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарорида сўз боради.
Қарорга мувофиқ, университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Маълумотларга кўра, университетда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:
- “Лойиҳаларни бошқариш”;
- “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”;
- “Тадбиркорлик ва инновациялар”;
- “Халқаро электрон тижорат”;
- “Рақамли иқтисодиёт”.
Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ҳамда битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023