...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: “Қамчиқ” довонида вазият оғирлашиши мумкин, ФВВ огоҳлантирмоқда


19:42, 08.01.2018 Жамият
 4 772

ФВВ “Қамчиқ” довони орқали вақтинча автотранспортда ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази “Қамчиқ” довони бўйича тезкор хабарнома берди.
 
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга асосан, 11, 12 ҳамда 14 январь куни Қамчиқ” довонида қор ёғиши, ёғингарчилик вақти-вақти билан кучайиши мумкин. Туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмокда, дейилади хабарда.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” довони орқали вақтинча автотранспортда ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда. 

Теглар:Об-ҳаво Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар