Тезкор хабар: Тошкентда аёл икки фарзанди билан ўлдириб кетилди

Жамият

image

Тошкент вилоятида 47 яшар аёл икки фарзанди билан ўлдириб кетилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 17 март куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хушрўй кўчаси, 13-уйда яшаган Н.А. ва унинг биринчи турмушидан бўлган фарзандлари – 1994 йилда туғилган Ҳ.Н. ва 1995 йилда туғилган Ш.Н.нинг мурдалари топилган. Уларда кўкрак қафаси, ўпка ва юракка санчилиб кирган оғир тан жароҳатлари аниқланган. 

Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб борган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ўтказилиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида хонадонга ўрнатилган кузатув камерасининг хотира қурилмаси (hard disc) ашёвий далил тариқасида олиниб, ундаги видео тасвирлар кўздан кечирилганида, ушбу қотиллик жинояти Н.А.нинг шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи И.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гумон қилинувчи И.Х.Зомин туманида қўлга олинган.

И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қотиллик

Баҳолаганлар

480

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг