Brexit: Британия байроғи туширилди

Олам

Европа Иттифоқи тарихида янги, Буюк Бритниясиз саҳифа бошланди. Расмий Брюссель ва Лондон ажримни расмийлаштирди. Европа парламенти биноси олдидаги Британия байроғи туширилди. ЕИга алоқадор бошқа ташкилотлар ҳам Бирлашган Қироллик давлат рамзини олиб ташлай бошлаган.

Томонлар Brexit шартлари бўйича келишган бўлса-да, икки ўртадаги муносабатлар келажакдаги характери борасида ҳали мавҳумликлар мавжуд.

3 февраль куни ЕИ ва Буюк Британия савдо келишуви бўйича музокараларга ўз позициясини такдим этади.

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ Бирлашган Қироллик билан ҳамкорликни энг яхши шаклда йўлга қўйиш тарафдори эканини таъкидлади, шу билан бирга, алоқалар Иттифоқ аъзоси бўлгандагидек аъло даражага кўтарилмаслигини қўшимча қилди.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Brexit миллий янгиланиш ва ўзгаришлар учун бошланғич нуқта эканини айтиб ўтди.

Маълумот учун, томонлар учун ўтиш даври жорий йилнинг 31 декабригача белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Brexit

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг