АҚШ яна бир давлатни терроризм ҳомийлари рўйхатига киритмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти маъмурияти Венесуэлани терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш ниятида. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Бундан ташқари, AҚШ Aдлия вазирлиги прокурорлари Венесуэла Президенти Николас Мадуро ва ҳукуматнинг бир қатор аъзоларини айблашлари кутилмоқда. Маълумотларга кўра, айбловлар гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдосига тааллуқли бўлади, аммо аниқ жиноятлар ҳақида сўз юритилмаган.

Венесуэланинг терроризм ҳомийлари рўйхатига киритилиши Қўшма Штатларга Президент Мадуро режимига қарши санкцияларни кенгайтиришга имкон беради, деб таъкидлади телеканал.

2019 йилнинг 21 январь куни Венесуэлада оммавий норозилик намойишлари бошланди. Натижада, мухолифат лидери Хуан Гуайдо ўзини вақтинча давлат раҳбари, деб эълон қилди. AҚШ бошчилигидаги бир қатор давлатлар Гуайдони давлат раҳбари сифатида тан олди. Ўз навбатида, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор давлатлар Мадурони қонуний президент сифатида қўллаб-қувватлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Венесуэла

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг