Францияда тинч аҳолига пичоқ билан ҳужум қилинди. Қурбонлар бор
Олам
−
04 Апрель 2020
5829Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Роман-сюр-Изер шаҳри марказида номаълум киши тинч аҳоли вакилларига пичоқ билан ташланди. Оқибатда 8 киши жароҳатланди. Икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 4 апрель куни BFMTV хабар бермоқда.
Полиция уни ушлашга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, у 33 яшар Судан фуқароси бўлган. Унинг яшаш жойи қотиллик содир бўлган жойдан бир неча метр масофада жойлашгани аниқланган.
Тергов Валенсия прокуратураси қўмондонлигидаги Лион суд полицияси вилоятлараро бошқармасига топширилган.
Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер жароҳатланган ва вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023