Ихтиёрийдан мажбурийга: Туркияда 20 ёшга тўлмаганлар кўчага чиқиши тақиқланди
Олам
−
04 Апрель 2020
4152Кеча, 3 апрель куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған миллатга мурожаат қилди ва мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши янги чораларни эълон қилди.
“Энг муҳими — изоляция, лекин биз бунга риоя қилмаслик ҳолатларига дуч келяпмиз. Шу сабабли ихтиёрий изоляциядан мажбурийга ўтишга тўғри келади. Яримтундан бошлаб 15 кунга ўпка касалликлари кенг тарқалган 30 та шаҳар ва Зонгулдак вилоятига автотранспортларнинг кириш-чиқиши тақиқланади. 20 ёшдан кичиклар учун комендантлик соати жорий қилинади. Одамлар тўпланадиган жойларда, жумладан супермаркетлар, бозорлар ва иш жойларида ниқоб тақиш шарт”, деди Эрдўған.
Шунингдек, Президент ижтимоий масофани сақлаш муҳимлигини эслатган ҳамда кимда-ким ўрнатилган тартибларга амал қилмаса, жаримага тортилишини маълум қилган.
Маълумот учун, Туркияда янги коронавирус илк бор 10 март куни қайд этилганди. Ҳозирга келиб мамлакатда 20 921 кишида коронавирус аниқланди, уларнинг 425 нафари вафот этди ва 484 нафари даволанди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь