...
МЕНЮ
ONLINE TV

Telegram 6 мамлакатда узилиб қолди


16:25, 22.07.2018 Технология
 3 288

Фойдаланувчилар хабарлар жўнатиш ва қабул қилишда муаммоларга дуч келган.

Telegram фойдаланувчилари бутун дунё бўйлаб мессенжер фаолиятида узилишга йўлиқишди. Маълум бўлишича, мессенжер фаолиятидаги узилишлар Тошкент вақти билан 13:00 да Россия, Италия, Англия, Франция, Германия ва Миср мамлакатларида кузатилган.
 
Шунингдек, Telegram АҚШнинг бир нечта штатидаги фойдаланувчилар ҳам мессенжернинг узилиши билан боғлиқ муаммога дуч келганлар.
 
Downdetector маълумотига кўра, бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг 48 фоизи мессенжерга уланиш билан боғлиқ муаммога, 27 фоизи рўйхатдан ўта олмаслик ва яна 23 фоизи хабарлар жўнатиш ва қабул қилишда муаммоларга дуч келган.
 
Айни вақтда Telegram Ўзбекистонда қисқа узилишдан кейин муаммосиз ишламоқда. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Telegram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!