... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Телефонларни қўриқлайдиган илова яратилди


11:54, 23.12.2017 Технология
 2 476

Haven дастури смартфон эгасининг шахсий маълумотларини худди “қўриқчи итдек” қўриқлайди.

2013 йил 1 августдан бери Россияда яшаб келаётган, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими, компьютер дастурлари муҳандиси, дастурчи Эдвард Сноуден раҳбарлик қиладиган Freedom of the Press Foundation  ташкилоти, ҳар қандай Android-смартфонни кузатиш, ташқаридан махсус мосламалар орқали эшитишлардан ҳимоя қилувчи Haven деб номланган илова  яратди. Илова яратувчиларининг фикрига кўра, Haven дастури смартфон эгасининг шахсий маълумотларини худди “қўриқчи итдек” қўриқлайди.
 
Haven иловаси ўрнатилган телефон аппарати ўз атрофида бўлаётган жараённи кузатиш ва ўрганиш учун камера, микрофон, ҳатто акселерометр билан ҳам жиҳозланган.
 
Смартфонни бирон бир жойда қолдиришдан олдин, иловани фаоллаштириш талаб этилади. Haven иловаси ўрнатилган қурилма, атрофда бўлаётган ҳамма нарсани ёзиб олади, агар аппаратни бегона киши қўлига олса шовқин кўтаради.
 
Мабодо, аппаратни ўғри олиб қочса, аппарат олд камера ёрдамида бўлаётган ҳамма воқеани ёзиб боради ва ўз эгасига жўнатади. Журналистлар Эдвард Сноуден билан ҳимояланган алоқа канали орқали суҳбатлашиб, илованинг хусусиятлари ҳақида сўрашди.
 
Сноуден саволларга, “Тасаввур қилинг, сиз ўз буюмларингизни ишониб қолдириб кетадиган қўриқчи итингиз бор, илова ҳам худди шундай”, деб жавоб берган.  
 
Сноуденнинг фикрига кўра, илованинг бош ғояси, дунёнинг исталган нуқтасида хавфсиз ҳудудни яратишдир. Илова ихтирочисининг фикрига кўра, бу илова ўзининг яширин ахборот манбаларига эга журналистларнинг фаолиятида ҳам қўл келиши мумкин.       
 
Масалан, илова ишлаб турган телефон аппаратини компьютер ёнида қолдириб кетилса, қурилма компьютерга ҳеч ким яқинлашмаслиги, муҳим ахборотларни кўрмаслигини таъминлайди. Сноуденинг айтишича, Haven иловасига ишониш мумкин, чунки илова томонидан йиғилган барча ахборот ҳимояланади. Уларни фақат кучли ҳимояланган Tor канали орқали узатиш мумкин. АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ Эдвард Сноуден иловани ўз фаолиятида синаб кўрган. Ҳозирги вақтда Google Play дўконида Haven иловасининг бета-кўриниши мавжуд,  илованинг iOS учун мослашгани тўғрисида маълумотлар берилмаган. 
Обил Сафаров

Теглар:Сноуден Haven 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар