Ироқда АҚШ базасига ҳужум қилинди
Олам
−
13 Январь 2020
31015Кеча, 12 январда Ироқ шимолидаги АҚШ ҳарбийлари фойдаланадиган Балад авиабазасига ҳужум қилинди. Базага ҳужум вақтида 4 киши яраланган. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
Ироқлик ҳарбийлар баёнотида айтилишича, базага Бағдоддан 80 км шимолдан “Катюша” туридаги 8 та ракета билан зарба берилган.
Маълумотларга кўра, ҳужум вақтида ироқлик аскарлар яраланган. Уларнинг таъкидлашича, 7 та ракета учиш-қўниш йўлагига тушган. Ҳужумда америкаликлар жароҳатлангани ҳақида хабар тушмаган.
Баёнотда ҳужум ортида ким турганига аниқлик киритилмаган.
8 январда Эрон қуролли кучлари Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан Ироқда АҚШ фойдаланадиган - Бағдоддан 160 км узоқликда жойлашган Айн-ал-Асад авиабазаси ва мамлакат шимолидаги Эрбил аэропортига ракета зарбалари берган.