Тошкентда Вестминстер халқаро мактаби ташкил этилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактаби ташкил этилди. 

Қарор билан Мактаб фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди.

Иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, гуманитар, табиий ва аниқ фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, ўқувчиларга чет тиллари ва ахборот-коммуникация технологияларини ўргатиш, уларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш шулар жумласидан. 

Мактаб нодавлат таълим муассасаси ҳисобланиб, унда таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади.

Мактаб битирувчиларига таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги дастурларнинг дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади.

Мактабга қабул қилиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Таълим Мактаб томонидан белгиланадиган тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Вестминстер халқаро мактаби

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг