Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMS'га ер участкалари аукционсиз берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қарорга мувофиқ:

•    “UZINFOCOM”нинг  устав капиталидаги давлат улуши камида 51 фоизга оширилади;
•    кейинчалик “UZINFOCOM”даги давлат улуши “Universal Mobile System” (UMS) устав капиталини кўпайтириш ҳисобига ўтказилади.

“Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт доирасидаги идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича қарорлар уларни амалга оширишнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади.

UMS ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.

Давлат органларига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ўз маълумотларини қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади.

UMS ўзига юкланган вазифалар доирасида 2022 йил 1 январгача четдан олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этилади. 

Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMSга ер участкалари аукционсиз берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг