Надия Дусанова Осиё Гран-присида олтин дубль қайд этди

Спорт

image

Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳарларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-приси якунланди. Унда иштирок этган Ўзбкистон терма жамоаси вакиллари мусобақанинг иккинчи босқич якуни бўйича ҳам 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Кутилганидек, Надия Дусанова баландликка сакраш секторида худди биринчи босқичдагидек 1.89 метр натижа билан зафар қучди. Бронза медалини эса бу гал Нигина Шарипова 100 метрга югуриш баҳсида қўлга киритди. Батафсил:

Баландликка сакраш, аёллар
1. Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1.89 метр
2. Ван Цуейи (Хитой) – 1.83
3. Надежда Дубовитская (Қозоғистон) – 1.83

100 метр, аёллар.
1. Ольга Сафронова (Қозоғистон) – 11.32 сония
2. Кристина Кнотт (Филиппин) – 11.42
3. Нигина Шарипова (Ўзбекистон) – 11.61

Эслатиб ўтамиз, Надия Дусанова 5 июнь куни ҳам олтин медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

енгил атлетика Осиё Гран-приси

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг