Туркия коронавирус эпидемиясининг қайси босқичида эканлиги айтилди
Олам
−
30 Апрель 2020
7671Туркия Республикаси ҳозир коронавирус эпидемиясининг энг юқори чўққисини бошда кечирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахреддин Кожа маълум қилди.
"Ҳозирги вақтда Туркия COVID-19 касалланишининг энг юқори чўққисини босиб ўтмоқда. Касаллик юқтирганлар сони камайди. Аммо бу тенденция барқарор бўлиши керак“, дейди Фахреттин Кожа.
Вазирнинг сўзларига кўра, касалликка чалинган одамларнинг қарийб 60 фоизи Истанбулда яшайди. Расмийларнинг катта ютуғи шундаки, улар 20 миллион аҳолиси бор мегаполисда коронавирус тарқалишини олдини олишга муваффақ бўлишган. Шу билан бирга, мамлакатда коронавирус беморларининг тахминан 6 фоизи тиббиёт ходимлари ҳисобланади.
Таъкидланишича, Туркия Европада ўлим даражасини энг паст кўрсаткичини қайд этаётган мамлакат бўлиб турибди. Вазирликнинг умид қилишича, бундан буён мамлакатда эпидемия ҳолати яхшилана бошлайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус билан боғлиқ 117 589 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 44 040 нафари соғайган, 3 081 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 70 468 кишини ташкил қилмоқда.