...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайёр туринг! “Реал Мадрид”нинг Ўзбекистонга қачон келиши аниқ бўлди


12:18, 04.04.2018 Спорт
 10 028

ПФЛ директори Испанияда “Реал Мадрид” академиясининг раҳбарияти билан учрашди.

Жорий йилнинг июнь ойида “Реал Мадрид” клуби академияси мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюради.
 
Улар Ўзбекистонда бир ойга яқин вақт давомида “қироллик клуби” академиясини ташкил этиш, Ўзбекистондаги футбол мактаблари ва академияларида испан футболи методикаси бўйича иш олиб бориш, болалар футболи мураббийларининг малакасини ошириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.  
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва “Реал Мадрид” клуби академияси директори Хулио Ронко ўртасидаги учрашувда Ўзбекистонда “қироллик клуби”нинг футбол мактаби очилиши бўйича келишувга эришилганди.


 
Ушбу келишув бўйича иш тартибини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияда “Реал Мадрид” академиясининг раҳбарияти билан учрашди.
 

 
Шунингдек, Ўзбекистондаги истеъдодли болаларни “Реал Мадрид”га олиб бориш, “қироллик клуби” томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда иштирокини таъминлаш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади.
 
Маълумот учун, “Реал Мадрид” академияси дунёнинг энг кучли ва замонавий академияларидан бири бўлиб, унинг ҳудуди 50 гектарни ташкил этади. Бу ерда 1000 нафарга яқин ходимлар ишлайди. “Қироллик клуби” академияси айни пайтда хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.
 

 
 
 
 Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!