...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайвандаги даҳшатли зилзила ва оқибатлари


18:31, 07.02.2018 Олам
 9 330

Тайванда қайд этилган кучли зилзила икки йил ичидаги иккинчи йирик фалокатдир.

Кеча, 6 февраль куни кечқурун Хитойнинг Тайван ороли ҳудудидаги Хуалянь шаҳарчасида қаттиқ ер силкиниши кузатилди.
 


6,4 магнитудали зилзила натижасида Тайван сайёҳлик маркази биноси ва яна тўртта бино қулаган.


 
Расмийларнинг маълумотига кўра, зилзила оқибатида 258 киши жароҳатланган, 6 киши ўлган ва 150 га яқин одам йўқолган.


 
Хуалянь шаҳарчасидаги бинолар қулаши натижасида кўпчилик кишилар бино ичида қамалиб қолган.


 
Тайван учун энг ачинарлиси сайёҳлик маркази биноси ичида Хитой, Чехия, Сингапур, Жанубий Корея ва Япония фуқаролари ҳам бўлган.


 
Хуалянь шаҳарчасида 100 мингга яқин аҳоли яшайди. Фалокат натижасида 40 минг киши сув ва электр тармоғидан ажралиб қолган.


 
Фавқулодда вазиятлар қутқарувчилари йиқилган ва эгилиб қолган бинолар ичида қутқарув ишларини олиб бормоқда. Уларнинг ҳаракати натижасида йўқолган ва ўлган кишилар сони аниқланмоқда.

Ер силкиниши оқибатида кўплаб кўчаларда ёриқлар ҳосил бўлган ва бир нечта кўприклар бузилган. Ҳукумат яқин вақтлар ичида яна камида 5 балли зилзила рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.


 
Тайван Хитойга қарашли ўз-ўзини бошқарувчи давлат ҳисобланади. Бу ерда 2016 йилда ҳам шу каби ер силкиниши содир бўлган. Ўшанда 7 магнитудали зилзила қайд этилган ва натижада 2000 киши ҳалок бўлган.
Икром Раҳмон

Теглар:зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!