Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 13 июль куни тонгда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

2019 йил 13 июль куни соат 03:30ларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Қўйлиқ ота кўчасида яшаган 35 ёшли Т.Н. бошқарувидаги Matiz русумли автомашинасини Янги Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган MAN русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. 

Натижада Matiz автомашинаси ҳайдовчиси Т.Н. ва унинг йўловчиси, Юнусобод тумани 18-даҳада яшаган 32 ёшли Ж.З. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг