Москвада коронавирус қурбонлари сони кескин ошди

Олам

image

Сўнгги бир кун ичида Москвада коронавирус аниқланган беморларнинг 68 нафари ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вазиятни кузатиш ва назорат қилиш бўйича Москва тезкор штаб-квартираси маълум қилди.

"Москвада 68 бемор вафот этди. Уларга пневмония ташхиси қўйилган ва коронавирус инфекцияси учун ижобий синовлар ўтказилган эди", дейилади хабарда.

Россия пойтахтида COVID-19 билан касалланган беморлар орасида ўлимнинг умумий сони 1794 тага етди.

Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда коронавирусга чалинган оғир ва ўта оғир 1700 нафар бемор борлигини маълум қилди.

Шаҳар мэри сўнгги уч ҳафта ичида уларнинг сони камаймаганлигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳолатда бўлган беморлар тахминан 2-3 ҳафта интенсив терапияда даволанишади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда жами 308 705 нафар одамда коронавирус аниқланган. Инфекция сабабли 2 972 бемор вафот этган, 85 392 нафари шифо топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

368

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг