... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова ўзи ҳақидаги хавотирли хабарлардан сўнг зудлик билан кўриниш берди


17:51, 10.06.2018 Жамият
 17 717

Кўплаб шов-шувлардан сўнг, Татьяна Акбаровна Каримова бугун, 10 июнь куни соғ саломатлигини ифодалаш мақсадида кўриниш берди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримованинг вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқлар ва халқаро сайтларда хабарлар тарқатилган эди. Кўп ўтмай бу маълумот ёлғон бўлиб чиқди.
 
Орадан 13 кун ўтиб, яъни 9 июндан 10 июнга ўтар кечаси яна мазкур шум хабар болалади. Хабар ўз тасдиғини топмади.
 
Кўплаб шов-шувлардан сўнг, Татьяна Акбаровна Каримова бугун, 10 июнь куни соғ саломатлигини ифодалаш мақсадида кўриниш берди.


 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримова бугун, 10 июнь куни Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондининг чет элда таълим олиш грантлари стипендиатлари – Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди.
 


Ўз сўзларида Татьяна Акбаровна ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.
 


Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик 23 нафар йигит-қизлар Каримов Фондининг таҳсил грантларини қўлга киритиб, магистратура дастури бўйича Европанинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.

Теглар:Татьяна Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар