... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Таътилнинг узоқ давом этиши соғлиқ учун зарарли


19:30, 12.07.2017 Бу қизиқ
 841

Тадқиқот натижасида маълум бўлдики, узоқ вақт бўш қолиш, нафақат инсоннинг ақлий фаолиятига, балки жисмоний ҳаракатларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Буюк Британиянинг тадқиқотчилари таътилнинг узоқ вақт давом этиши инсон соғлиғи учун зарарли эканини исботлашди. Уларнинг айтишича, пассив ҳаракат барча сурункали касалликларнинг қўзғашига сабаб бўлар экан.
 
Тадқиқот натижасида маълум бўлдики, узоқ вақт бўш қолиш, нафақат инсоннинг ақлий фаолиятига, балки жисмоний ҳаракатларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Олимлар кўнгилли инсонлар ўртасида тажриба ўтказишган. Унга кўра, улар икки ҳафта давомида ҳам жисмоний, ҳам ақлий меҳнат билан шуғулланмаган. Оқибатда, 14 кундан сўнг ўша одамларда сезиларли даражада ёғ миқдори ошган, ақлий фаоллиги эса пасайган.
 
Тиббиёт ходимларининг фикрича, таътилга чиққан ёки дам олишга кетган инсонлар жисмоний ва ақлий меҳнат қилишдан тўхтамасликлари керак.
Нигина Ҳакимова

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!