Дубай валиаҳди Ўзбекистонда лочин билан ов қилди
Жамият
−
17 Октябрь 2019
13751Жорий йилнинг 13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад лочин билан ов қилиш мақсадида Навоий шаҳрига учиб келди. Бу Ҳамдан ибн Муҳаммад учун анъана бўлиб, у ҳар йили Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келади.
#Uzbekistan Trip#Fazza pic.twitter.com/34jYp9ohgl
— قروب فزاع (@groupfazza) 16 октября 2019 г.
Ҳамдан ибн Муҳаммад бошчилигидаги делегация лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлади. Шаҳзода Навоийдаги сафари тасвирга туширилган видеолавҳани Twitter саҳифасига жойлади.
Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум - Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.
LiveБарчаси
Японияда вертолёт денгизга қулаб тушди.
07 Апрель