“Tashkent City”даги “Boulevard” шопинг-авенюнинг тақдимоти ўтказилди

Бизнес

01-Cover

Tashkent City”даги “Boulevard” шопинг-авенюнинг тақдимоти ўтказилиб тижорий кўчмас мулк сотуви бошланди.


24-апрель куни пойтахтдаги “Tashkent City” халқаро бизнес маркази ҳудудида жойлашган муҳташам ва бетакрор “Boulevard” турар-жой ва савдо мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 
“Boulevard” турар-жой комплексининг тижорат ҳудуди – бугунги кунда кўчмас мулк бозоридаги энг фойдали таклифлардан бири бўлиб, бу қатор муҳим афзалликларга асосланган.


“Tashkent City” халқаро бизнес маркази ҳудудида жойлашган “Boulevard” турар-жой мажмуаси юқори даражадаги қулайликларга эга. Бугунги кунда мамлакатда бир вақтнинг ўзида олиб борилаётган энг кенг кўламли қурилиш лойиҳаси, шунингдек, шаҳар аҳолиси ва бутун дунёдан келган миллионлаб сайёҳлар учун пойтахтнинг энг диққатга сазовор ва эътиборли масканларидан бири ҳамдир.

Тижорат бинолари учун мажмуанинг умумий майдонидан 21,5 минг кв. м. ажратилган. Бу турли эҳтиёжлар учун мослаштирилган 150 дан ортиқ пухта лойиҳалаштирилган бинолар демакдир. Бу ерда бутиклар, ресторанлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салонлари, банклар, дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари, галерея ва бошқалар одамларга доимий хизмат кўрсатади.


Таъкидлаш жоизки, шопнинг баландлиги 5,2 метрдан 7,2 метргача етади. Бу бинони икки қаватли қилишга имкон беради.


“Tashkent City”да доимий яшовчи резидентлар, меҳмон ва сайёҳларни ўзига оҳанграбодек тортувчи асосий жой 3 км узунликдаги савдо мажмуасидир.


Мажмуа инфратузилмасининг алоҳида автотураргоҳ, кенг аллея кўринишида пухта ўйланганлиги бульварнинг кўп сонли меҳмонларига қулай ва эркин ҳаракатланиш ҳамда яхши дам олиш имконини беради.


Бугун, 25 апрелдан эътиборан “Boulevard” турар-жой мажмуаси савдо майдонларининг сотувига старт берилди. “Boulevard” савдо мажмуаси, қолаверса шопинг-авенюнинг афзалликлари ҳақидаги батафсил маълумотни ҳар куни соат 9:00дан 19:00гача Dream City офисидан олишингиз мумкин. 


“Boulevard” турар-жой комплекси – бу сизнинг бизнес ғояларингизни пойтахтнинг ишбилармонлик маркази юрагида амалга ошириш учун улкан имкониятдир.


Ягона маълумот маркази: (+998) 71 202-22-22
Манзил: Фурқат кўчаси, “Tashkent City” ХИМ
Мўлжал: “Furqat koʻchasi, “Tashkent City” XIM. 


Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдони томонидан Алишер Навоий кўчасига ҳаракатланиш ҳудудида. 

 

Сайт: dreamcity.uz
Telegram-канал: https://t.me/dreamcityuz
Facebook: https://www.facebook.com/dreamcity.uz/
Instagram:  https://www.instagram.com/dreamcity.uz/

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг