... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарихда илк бор Сатурн ҳалқаларидан кадрлар намойиш этилди (видео)


10:44, 28.04.2017 Технология
 1 938

Cassini зонди 1997 йил 5 октябрда Ердан кўтарилган ва 2004 йил 1 июлда Сатурнга етган.

Cassini зонди тарихда биринчи бўлиб Сатурн ва унинг ҳалқалари орасидаги ҳудудга кириб борди ва у ерда олинган илк суратларни Ерга узатди. Ноёб парвозга оид суратлар ва далиллар Миллий аэронавтика ва фазовий кенгликни тадқиқ қилиш (НАСА) бошқармаси сайтида намойиш этилди.
 
Cassini зонди 1997 йил 5 октябрда Ердан кўтарилган ва 2004 йил 1 июлда Сатурнга етган. Шундан кейин зонд бир неча йил давомида сайёра орбитасида бўлиб, унинг йўлдошлари ҳақида маълумотлар тўплаган.

 
Жорий йилнинг 26 апрель куни Cassini Сатурн ва унинг ҳалқалари ўртасидаги кенглик томон йўналтирилди. Космик зарралар билан тўқнашувларнинг олдини олиш учун қурилманинг айлана антеннаси ўзига хос қалқон билан ҳимояланди, натижада алоқа вақтинчалик узилди.
 
Cassini миссияси тугашига қадар зонд Сатурн ва унинг ҳалқалари ўртасига яна 21 марта кириб-чиқиши керак (кейингиси 2 майга мўлжалланган). Шундан сўнг унинг бортида ёқилғи тугайди ва жорий йилнинг сентябрь ойида қурилма Сатурн атмосферасида ёниб кетади.
Бобур Жалолов

Теглар:Cassini Сатурн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!