Тарихга назар: Кўҳна қитъада қайси жамоалар требл қайд эта олган?

Таҳлил

image

Мана ниҳоят Европа Чемпионлар лигасининг муҳим паллаларига яқинлашмоқдамиз. Кейинги ҳафтадан ярим финал иштирокчилари финал учун жангга кирадилар.

Чорак финал натижаларига кўра, турнир чемпионлиги учун “Аякс”, “Барсалона”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхем” жамолари курашни давом эттирмоқда. Эътиборлиси, бу жамоаларнинг ичидан иккитаси бу йилги мавсумни 3 та соврин билан тугатиш имкониятини ўзида сақлаб қолган.

Голландиянинг “Аякс” клуби ва Испаниянинг “Барселона” жамоалари мамлакат чемпионилиги, мамлакат кубоги, ва ЕЧЛда ғолиб бўла олишса, ўзига хос требл эгасига айланади. Яъни бир мавсумда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқади жамоа.

Тарихга назар ташласак, шу пайтга қадар футбол мухлислари 5 та треблга гувоҳлик қилишган. Шу сабабдан сизнинг эътиборингизга шу пайтга қадар требл қайд эта олган жамоаларни эсалитиб ўтишни мақул кўрдик.

Кўриб турганингиздек, “Манчестер Юнайтед”, “Барселона”, “Интер” ва “Бавария” жамоалари требл қайд эта олган кам сонли жамоалар ҳисобланади. Булар орасида фақат “Барселона” икки марта требл қайд эта олиб ўзига хос рекорд эгасига айланиб олган.

Дастлаб, Ангилия жамоаси “Манчестер Юнайтед” 1999 йилда Сер Алекс Фергюсон қўл остида мавсум давомида қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ўзиники қилган эди.

Жамоа Премьер лига, Англия ФА кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси бош совринларини бир йилда клуб музейида жамлай олишди. ЕЧЛнинг финалида жамоа драматик кечган баҳсда “Бавария” билан тўқнашганини мухлислар жуда яхши эслай оладилар. МЮнинг ҳозирги мураббийи қўшимча дақиқаларда киритган гол эвазига “қизил иблислар” 1:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган эди ушанда.

Орадан нақд 10 йил ўтиб, бундай натижани Испаниянинг “Барселона” клуби яна такрорлай олди. Жамоадаги илк мавсумидаёқ Хосеп Гвардиола Каталонияга олтин треблни тортиқ этди. 

Ёдингиздами, бир пайтлар Йоҳан Кройф татбиқ этган тотал футболни юқори нуқтага чиқара олган жамоанинг пойдевори айнан ўша йили қўйилган эди. 

Илк мавсумдаёқ Гвардиола шогирдлари Испания премьероси ва кубоги, уларнинг ёнига Европанинг энг нуфузли турнири кубогини ҳам қўшиб, “Камп-Ноу”да жойлашган “Барселона” уй музейига олиб келишди.

Бундан ташқари каталонияликлар ўша йили бир йил ичида битта жамоа қўлга киритиши мумкин бўлган олтита совринга эга чиқишди. Юқоридаги треблдан ташқари, Испания ва Европа суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг бош совринини ҳам ўзлариники қилишди. Қайд этиш жоиз бундай натижани “Барселона”дан олдин ва ундан кейин ҳеч бир жамоа қайд эта олмаган.

“Барселона”нинг совринли мавсумидан бир йил ўтиб, Гвардиоланинг ашаддий рақиби Моуриньо ҳам Миланнинг “Интер” клуби билан учта совринни бирлаштира олган эди.

Мавсум тугаши биланоқ, Италия А серияси,  мамлакат кубоги ва “шалпангқулоқ”ни ютиб олган мураббий кўз-ёшлари билан Мадридга йўл олди.

Ундан кейин 2012-13 йилги мавсумда Германиянинг “Бавария”си қария Юп Ҳайнкес билан учта совринни Мюнҳенга йиғишди. Немис жамоаси ўзининг энг юқори формасида турган пайт бундай ютуқларни яна қўлга киритиш мақсадида Германияга Пеп Гвардиола олиб келинди. Аммо унинг бошчилигида жамоа учта уринишларнинг барчасида мувофаққиятсизликка учарган эди.

Бешинчи треблни қайси жамоа қўлга киритганини биласизми? Ҳа, адашмадингиз. Яна “Барселона”! Бу жамоа 2014-15 йилги мавсумда требл қайд этиш бўйича рекорд натижага эришди. Луис Энрике бошчилигида Месси, Суарес, Неймар, Иньесталар Хавининг “Барселона”даги охирги мавсумини ҳақиқий байрамга айлнтира олган эдилар.

Шундай қилиб тарихдаги шонли 5 та треблни сиз билан яна хотирлаб чиқдик. Балки бу мавсум ҳам яна бир жамоа треблни нишонлар. Бунинг учун юқорида айтиб ўтганимиздек, “Аякс” ёки “Барселона” миллий чемпионат, мамлакат кубогига қўшиб, ЕЧЛ бош совринини ҳам ўзиники қилиши керак.

Аммо шу ўринда бир нарсани ёдингизга солмоқчиман: “Ливерпуль” ва “Тоттенхем” юқоридаги жамоаларнинг требл қайд этишини умумун хоҳлашмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг